Республика миқиёсида 2025 йил 2 сентябрь кунидан 2 октябрь кунига қадар ўтказилаётган "Хавфсиз кибер макон" ойлиги доирасида Хоразм вилояти ИИБ томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Тарғибот тадбирлари давомида Шовот туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ММИБДУ ва синф рахбарларига интернет ижтимоий тармоқларида кенг тарқалган фирибгарлик ва кибержиноятлар, банк карталаридан маблағларни талон-тарож қилиниши билан боғлиқ жиноятлар улардан ҳимояланиш усуллари тушунтириб ўтилди.


